Махфийлик сиёсати
Охирги янгиланиш: 2026-йил 24-сентябр
Корвон — юк эгалари ва юк ташувчиларни боғлайдиган илова ва веб-сайт. Бу саҳифа қандай маълумот йиғишимиз, нима учун ва ким кўриши ҳақида.
Қандай маълумот йиғамиз
- Логин ва паролингиз — парол фақат шифрланган (хешланган) ҳолда сақланади.
- Алоқа учун телефон рақамингиз — агар уни профилда кўрсатсангиз. Олдинги версияда СМС орқали кирганларнинг телефон рақами ҳам сақланади.
- Исмингиз ёки компания номингиз ва сиз танлаган рол (ҳайдовчи, юк эгаси).
- Сиз жойлаган юк ва бўш машина эълонлари: йўналиш, тавсиф, оғирлик ва ҳажм, машина тури, сана, нарх ва аванс.
- Илова ичидаги хабарларингиз, сақлаган эълонларингиз ва қидирувларингиз.
- Техник маълумот: қурилма тури, илова версияси, ИП-манзил ва кириш вақти — ҳисобингизни ҳимоя қилиш учун.
Ким нимани кўради
- Эълонларингиз ва исмингиз ҳаммага, жумладан ҳисобсиз сайтга кирганларга ҳам кўринади. Эълонлар Корвоннинг Телеграм канал ва гуруҳларида ҳам чиқарилади.
- Профилда кўрсатган телефон рақамингиз эълонларингизда ҳисобига кирган фойдаланувчиларга кўринади, улар сизга қўнғироқ қилиши мумкин. Рақамни исталган вақтда профилдан яширишингиз мумкин. Логинингиз ҳеч кимга кўрсатилмайди.
- Хабарларингизни фақат суҳбатдаги икки томон кўради.
- Маълумотларингизни сотмаймиз ва реклама учун учинчи шахсларга бермаймиз.
- СМС хабарлар СМС хизмат кўрсатувчи орқали юборилади; унга фақат телефон рақам ва код матни берилади.
Қаерда ва қанча сақланади
Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ сақланади. Кириш кодлари бир неча дақиқада эскиради. Ҳисобингизни ўчирсангиз, исмингиз, логинингиз, паролингиз ва телефон рақамларингиз дарҳол ўчирилади, очиқ эълонларингиз бекор қилинади, сақланган эълон ва қидирувларингиз ўчирилади. Қонун талаб қиладиган ёзувлар шахсни аниқламайдиган ҳолда сақланиши мумкин.
Ҳисобни ўчириш
Иловада: Профил → Ҳисобни ўчириш. Батафсил: ҳисобни ўчириш.